Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида бир кунда 5 инсон ўзини осди, 3 киши вафот этди
18.04.2018 13:25,  
12

Тошкент вилоятида 17 апрель куни номаълум сабабларга кўра, 5 киши ўзини осгани ва улардан 3 нафари воқеа жойининг ўзида вафот этгани айтилмоқда.

UzNews.uz” нашрининг хабарига кўра, Бўстонлиқ туманида, 17 апрель куни соат 10.00 да Бўстонлиқ тумани, Қўшқўрғон қишлоғи, Хўжа маҳалласи, Офарин кўчасида яшаган, нафақаҳўр, оилали, 1957 йилда туғилган, С. Ғ. уйи молхонаси тўсинига ўзини осиб, вафот этган.

Шунингдек, Оққўрғон туманида, 17 апрель куни соат 17.30 да Оққўрғон тумани, Хосилдор маҳалласи, Ферма кўчаси, рақамсиз уйда яшаган, уй бекаси, 1978 йилда туғилган, М.Б. уйини олдидаги “Дамирбек Мустафо” фермер хўжалиги даласидаги дарахтга ўзини осиб, вафот этган.

Тошкент туманида, эса 17 аперль куни Тошкент тумани, Ахиллик маҳалласи, Хуррамлик кўчасида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1988 йилда туғилган, Ж.М. уйи ҳаммоми эшигига арқон билан ўзини осиб, ўз жонига суиқасд қилаётганда яқин қариндошлари томонидан қутқарилиб, Тошкент шаҳар ТТА-2 касалхонасига ётқизилган.

Бундан ташқари, Янгийўл туманида, 17 апрель куни соат 08.30 да Янгийўл тумани, А.Навоий маҳалласи, Ниҳол кўчасида яшаган, Янгийўл иқтисодиёт касб-хунар коллежининг 3-курс ўқувчиси, 1999 йилда туғилган, Ҳ.У. уйидаги қуриб битказилмаган ошхона тўсинига ўзини осиб, вафот этган.

Янгийўл туманида эса, 17 апрель куни Туманнинг, Умид маҳалласи, Улуғбек кўчасида яшовчи, уй бекаси, оиласи билан ажрашган, 1995 йилда туғилган, С.Д. уйи молхонасидаги тўсинига арқон билан ўзини осиб, ўз жонига суиқасд қилаётганда яқин қариндошлари томонидан қутқарилиб, туман касалхонасига ётқизилган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан