Апрелнинг ўртасида Жиззахда қор ёғди (фото)

18.04.2018 | Ўзбекистон | 3827

Апрель ойи ўртасида Жиззах вилоятининг Бахмал туманида қор ёғди. Бу ҳақда бугун, 18 апрель куни Facebook'даги "Боғдорчилик илми" гуруҳида фотохабар қолдирилди.

Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг айрим ҳудуларида эртага ҳам ёғингарчиликлар кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси +5 даражадан тоғли ҳудудларда -5 даражагача тушади, кундузи ўртача +10, жанубий ҳудудларда +25 даражагача кўтарилади.

Тоғли ҳудудларда кор кўчиши хавфи бор.