Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда 2018 йил охирига қадар Facebook​ ҳам блокланиши мумкин
18.04.2018 19:54,  
3

Шу йил якунига қадар Россияда Facebook текширувдан ўтказилади. Бу ҳақда Роскомнадзор раҳбари Александр Жаров "Известия" газетасига берган интервьюда маълум қилди.

"2018 йилнинг охирига қадар Facebook компаниясини текширамиз, ҳамда бажарилиши лозим бўлган бир неча бандлар бор: Россия ҳудудида россиялик фуқаролар маълумотлар базасининг маҳаллийлаштирилиши, барча тақиқланган маълумотнинг ўчириб юборилиши ва бошқа қонунларга риоя этилиши. Агарда булардан биронтаси ёки ҳеч нарса бажарилмаса, ёки Россия давлати бундай ҳаракатлар амалга оширилиши ҳақида хабар этилмаса, блоклаш ҳақидаги масала долзарб аҳамиятга эга бўлади", — дея айтиб ўтди Жаров.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир ижтимоий тармоқ компанияси талабларни бажариш муддатларида кеч қолмоқда. Агар улар бажарилмаса ва компания вакиллари ҳукуматга ўз ҳаракатлари ҳақида ахборот беришмаса, Telegram каби блокировка қилиш масаласи юзага келади.

Бундан ташқари, Жаров Facebook раҳбарияти билан "махсус муносабат" бўйича хусусий айбловларга қарамасдан бундай муносабатлар йўқ. Феврал ойида томонлар Роскомнадзорнинг позициясини муҳокама қилишди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Москва Таганский суди Роскомназдорнинг Telegramни блокировка қилиш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантирганди. «Telegram» асосчиси Павел Дуров блокланганига қарамай мессенжер ҳозирча россиялик фойдаланувчилар сони камайганини кўрмаётгани ҳақида баёнот берди. Унинг айтишича, чекловларни айланиб ўтиш мақсадида россияликлар VPN ва прокси-сервислардан фойдаланишмоқда.

   «Роскомнадзор» ташкилоти, шунингдек, бу ижтимоий алоқа тармоғига яширинча йўллар билан олиб кирувчи воситаларни блоклашини билдирди, «App Store» ва «Google Play» дўконларидан Россияда тақиқланган  «Telegram» мессенжерини олиб ташлашни талаб қилди.

Душанба кундан бошлаб «Роскомнадзор» «Telegram» билан боғлиқ  «Amazon» ва «Google» компанияларининг манзилларини блоклашни бошлади. Бунинг оқибатида юзлаб онлайн-сервислар, жумладан интернет-магазинлар, курьер хизматлари, онлайн-ўйинлар, «Microsoft»  компаниясининг сервислари, шунингдек Россиянинг «Одноклассники» ижтимоий тармоғи зарар кўрди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан