Владимир Путин амалдорларга Америкага қарши қуруқ гапларни камайтиришни буюрди

19.04.2018 | Жаҳон | 3228

Россия президенти Владимир Путин АҚШ билан муносабатларда «кескинликни камайтирмоқчи», шу сабабли мансабдорларга аксиламерикача қуруқ гапларни камайтириш вазифасини берди, деб ёзади Bloomberg.

Нашрнинг вазиятга яқин манбалари таъкидлашича, Россия президенти Сурия туфайли юзага келган низоли ҳолат фонида Дональд Трампга яна бир имконият бериб, алоқаларни яхшиламоқчи.

Билвосита далил сифатида Bloomberg 13 апрелда киритилган, аммо 15 майдагина муҳокама қилинадиган Америкага қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасининг кечиктирилишини келтириб ўтди. «Путин кўп нарсада ён беришга тайёр, аммо бу у ютқазмаётгандек кўриниши керак», — деди Сиёсий технологиялар маркази президенти Игорь Бунин.

Нашр тахмин қилишича, Россия президенти АҚШ билан иқтисодий соҳада мусобақалашишни истамайди. У навбатдаги санкциялар туфайли мамлакат учун муҳим бўлган яна бир компания зарар кўришига йўл қўймоқчи эмас.