Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда жисмоний шахслар банкка бормасдан микрокредит олишлари мумкин бўлади
19.04.2018 14:25,  
23

"Beeline Ўзбекистон" компанияси Ўзбекистон банклари пластик карталари эгалари бўлган ўз абонентлари учун мобил микромолиявий хизматлар кўрсатиш имконини берадиган янги маҳсулот ишлаб чиқарди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Хабар қилинишича, яқин вақт ичида MyCredit хизмати "Beepul" иловасида пайдо бўлади, у шунингдек Payme тизимида ҳам амал қилади.

Дастлаб интернет орқали микрокредит олишни "Алоқабанк" тўлов картасига эга бўлган "Beeline" абонентлари синовдан ўтказишлари мумкин. "Beeline" хизмат синовдан ўтказилгандан сўнг компания исталган маҳаллий банк тизимига ва бошқа тўлов хизматларига инновацион маҳсулотини жорий этишга тайёрлигини билдирмоқда.

Компаниянинг билдиришича, яқин келажакда MyCredit билан 24 соат мобайнида 5 кундан 30 кунгача қўшимча ҳужжатларни тўпламасдан ва банкка ташриф буюрмасдан микрокредит олиш имкони пайдо бўлади. Бошланғич босқичда микрокредитлар миқдори 200 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача (тахминан энг кам иш ҳақининг 10 баробари) бўлиши мумкин.

Айтиш жоиз, онлайн тарзда микрокредитлар бериш хизмати илк бор ишга туширилди, бу босқичда маҳсулот синовдан ўтказилмоқда

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан