Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қандим газни қайта ишлаш заводи ишга тушди
19.04.2018 14:32,  
85

Бир неча дақиқда олдин Қандим газни қайта ишлаш заводи очилиш маросими якунланди, деб хабар қилмоқда Sof.uz мухбири воқеа жойидан.

Янги заводни ишга тушириш санасининг айнан 19 апрелга тўғри келиши бежиз эмас. Роппа-роса икки йил олдин айнан 19 апрел куни ушбу завод қурилиши бошланган эди. Hyundai Engineering бошчилигидаги компаниялар консорциуми барча ишларни муддатидан 8 ой олдин якунлашди. Лойиҳанинг умумий қиймати 3,4 миллиард доллардан ошди.

Қандим газни қайта ишлаш заводи йилига 8 миллиард метр куб газни қайта ишлайди. Бу ерда таркибида водород сульфиди бўлган газдан тоза табиий газ, газ конденсати ва олтингугурт олинади. Заводда тайёр маҳсулотни магистрал қувурлар орқали экспортга йўллаш ва транспортга юклаш тизимлари мавжуд.

Заводга газ хом ашёси Қандим гуруҳининг 6 та газ конларидан етказиб берилади: Қандым, Кувачи-Олот, Аккум, Парсанкўл, Ҳожи, Ғарбий Ҳожи. Ушбу конлар Туркманистон билан чегара яқинида жойлашган. У ерда 77 та газ қудуқлари ковланган.

Эслатиб ўтамиз, Қандим газни қайта ишлаш заводи қурилиши маҳсулотни бўлиш шартномасига кўра амалга оширилган. Дастлаб шартнома муддати 35 йил (2039 йилга қадар) белгиланган эди. 2015 йилда унинг муддати яна 7 йилга (2046 йилга қадар) оширилди.

Лукойл компаниясининг Ўзбекистонга қилинган сармоялари миқдори айни дамда 7 миллиарддан ошган.Компания Ўзбекистон бозорида 15 йилдан буён ишлаб келмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан