Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ислом Каримов вафот этди
2.09.2016 21:50,  
29

Ўзбекистон халқи оғир жудоликка учради. Республиканинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда бугун, 2 сентябрь куни "Ўзбекистон" телевидениеси орқали маълум қилинди.

Президентда 28 август куни қайд этилган инсульт уни ҳаётдан олиб кетди.

Дафн маросими 3 сентябрь куни марҳумнинг она шаҳри – Самарқандда бўлиб ўтади. Шу куни Самарқанддаги халқаро аэропорт махсус рухсати бўлмаган самолётлар учун бутунлай ёпилган.

Sof.uz сайти марҳумнинг яқинларига ва Ўзбекистон халқига сабр тилайди. Биринчи Президентимизнинг хотираси авлодлар хотирасида абадий қолажак.

Ўзбекистонда Ислом Каримов бошқаруви даврида бир авлод туғилди, ўсиб-улғайди, таълим-тарбия олди. Юртдаги чорак асрлик барқарорлик, бутун бир янги авлод, янгича қараш ва янги ҳаёт учун муҳтарам Президентга миннатдорчилик билдирамиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан