Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коррупцияга қарши уч йиллик кураш лойиҳаси амалга оширилади
20.04.2018 11:22,  
12

19 апрель куни Адлия вазирлиги ва БМТТД ўртасида «Ўзбекистондаги самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши кураш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ҳужжатга адлия вазири Руслан Давлетов ва БМТТДнинг мамлакатдаги доимий вакили Хелена Фрейзер имзо қўйди.

Адлия вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, 8 миллион АҚШ доллари бюджетига эга бўлган ушбу лойиҳа коррупцияга қарши кураш бўйича йирик комплекс чора-тадбир ҳисобланиб, деярли барча соҳаларни қамраб олган.

Лойиҳа Адлия вазирлиги, Бош прокуратура томонидан мамлакат вазирлик ва идоралари ҳамда БМТТД билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. У уч йилга мўлжалланган бўлиб, ҳамкорликнинг қўйидаги йўналишларини ўз ичига олган:

  • коррупцияга қарши кураш бўйича миллий қонунчиликни ҳар томонлама таҳлил қилиш, уни такомиллаштириш ва халқаро экспертлар иштирокида коррупцияга қарши кураш соҳасидаги халқаро шартномалар доирасида халқаро стандартлар, давлат мажбуриятларига мослаштириш;
  • коррупцияга қарши кураш соҳасидаги билим ва кўникмаларни янада такомиллаштиришга қаратилган давлат хизматчиларини тайёрлашнинг инновацион услубларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, хорижий мамлакатларнинг ушбу соҳадаги илғор тажрибасини ўрганиш ва орттирилган билимларни юртимиз ташкилотлари фаолиятига имплементация қилиш;
  • энг сўнгги ускуналар, дастурий таъминот билан таъминлаш орқали коррупцияга қарши курашиш бўйича тадбирларни ўтказиш мақсадида Ўзбекистон ташкилотларига техник кўмак кўрсатиш, бу эса ўз навбатида давлат органи ва фуқаро ўртасида интерактив мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тартибини соддалаштириш, давлат органларига мурожаат чоғида бюрократия тўсиқларини бартараф қилиш, самарали ҳужжат айланиши ҳамда коррупциянинг олдини олиш учун давлат хизматлари шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади;
  • коррупцияга қарши кураш йўлидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги технологиялардан фойдаланган ҳолда билим ва кўникмаларни тарқатиш ва тарғиб қилиш орқали жамиятда коррупцияга тоқатсизлик маданиятини ривожлантириш. Ҳукумат, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор ўртасида фаол ҳамкорликни ривожлантириш, жамиятда коррупцияга тоқат қила олмасликни ривожлантиришга қаратилган ягона медиа-стратегия ва ахборот компанияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро институтлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, ўз навбатида коррупцияга қарши кураш бўйича давлат олдида турган муаммоли масалаларни ҳал этишга хизмат қилади.

Ушбу глобал лойиҳанинг асосий вазифаси коррупцияга қарши кураш соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга оширишдан иборат.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан