Мажбурий меҳнатга қарши курашилиб, амалдорлар ҳайфсан олсада лекин ҳамон мактаб ўқувчилари яна макулатура ва металлолом йиғишмоқда (фото)

20.04.2018 | Ўзбекистон | 4405

Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилиниши, шахсан Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бекор қилинди. Ўқувчиларнинг металлолом йиғиши қачон тўхтатилади.

Наманган вилоятида сайёр қабуллар давом этаётган бир пайтда, вазиятни ўрганаётган ишчи гуруҳ аъзолари Вилоятнинг Янгиқўрғон туманидаги 16-сонли мактаб ўқувчилари макулатура ва металлолом йиғаётганлари устидан чиқилгани хабар қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида 17 апрель куни ҳудудларда таълим ва тиббиёт ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари олдини олишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Болалар меҳнати аллақачон тугатилган бўлса-да, аммо таълим ва соғлиқни сақлаш ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб этиш жуда кенг тус олган деб таъкидлаган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов.

Арипов шунингдек, президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Бандлик ва меҳнат вазирлигига жамоат ишлари учун 714 миллиард сўм ажратилганини бироқ ҳокимлар бундан "бехабар"лигини қўшимча қилган ва "улар "касал", улар ўқитувчи ва шифокорларни ишлатиши керак", деб таъкидлаган.