Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда амалдорлар учун алоҳида мобил алоқа тизими яратилади
20.04.2018 12:45,  
5

Ўзбекистонда ҳукумат мобил алоқа тизими яратилади. Бу Ўзбекистон Президентининг «Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимлари жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, 2019 йил 1 январгача лойиҳавий бошқарув бўйича Ягона миллий ахборот тизими яратилади, у давлат ва бошқа ахборот тизимлари билан интеграцияланади.

Қарорда телекоммуникация хизматлари учун бюджет маблағларини тежаш имконини берувчи, телефон суҳбатлари хавфсизлиги ва назоратини таъминловчи ҳукумат мобил алоқа тизимини яратиш кўзда тутилган.

1 июлгача лойиҳани молиялаштириш бўйича таклифлар киритилади, 1 августгача эса унинг техник-иқтисодий асоси тайёрланади.

1 ноябргача лойиҳа Тошкентда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан синов режимида ишга туширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан