Тожикистондан Ўзбекистонга цемент етказиб бериш 16 бараварга ошди

20.04.2018 | Иқтисод | 2775

Тожикистон охирги бир йил ичида экспорт ҳажмини икки бараварга оширди. Жорий йилнинг дастлабки уч ойи давомида Тожикистонда 774 минг тонна цемент ишлаб чиқарилди. Бу 2017 йилнинг январ-мартидагига қараганда 348 минг тоннага кўпдир.

Ўтган давр мобайнида жами 322 минг тонна цемент экспорт қилинган бўлиб, Ўзбекистонга 172 минг тонна, Афғонистонга 131 минг тонна ва Қирғизистонга 19 минг тонна цемент экспорт қилинган.

Ўзбекистонга цемент етказиб бериш 162 минг тоннага (ўсиш 16,3 баравар), Қирғизистонга 16,8 минг тоннага (6 баравар) ошган бўлса, Афғонистонга етказиб бериш ҳажми 10,6 минг тоннага (8,8%) камайган.