Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Ўзбекистонда бугундан петиция қабул қилувчи портал ишга тушади
20.04.2018 18:52,  
11

Бугун 20 апрел соат 16.00да “Менинг фикрим” махсус веб-портали ишга туширилиб, фуқаролардан электрон жамоавий мурожаатларни қабул қила бошлайди. Бу ҳақда Тараққиёт стратегияси маркази матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда билдирилишича, электрон мурожаатлар киритиш қуйидаги 4 босқичда амалга оширилади: авторизация ва мурожаатни яратиш, экспертиза ва мурожаатни жойлаш, мурожаатга овоз бериш ҳамда мурожаатни кўриб чиқиш.

Эслатиб ўтамиз, 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инноватсион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида “Менинг фикрим” махсус веб-портали яратилиши белгиланган эди. Бунда интернет тармоғида Парламент ва фуқаролар ўртасида электрон жамоавий мурожаат киритиш имкони берувчи махсус майдон яратиш назарда тутилган эди.

www.meningfikrim.uz портали Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги қонунчилик муаммолари ва Парламент тадқиқотлари институти ҳамда қатор мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан