Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев ва Путин ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришни муҳокама қилишди
20.04.2018 18:54,  
2

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, томонлар Россия ва Ўзбекистон ўртасида стратегик шериклик ва барча соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш борасидаги келгуси режаларни тасдиқладилар.

Суҳбатда 19 апрел куни ишга туширилган Марказий Осиёдаги йирик объектлардан бири бўлган Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси улкан аҳамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Қайд этилишича, Россиянинг "Лукойл" компанияси иштирокида барпо этилган мазкур юқори технологияли корхона Ўзбекистонда нефт-газ соҳасининг самарали ривожланишига хизмат қилади.

Томонлар шунингдек, юқори даражадаги бўлажак мулоқотлар жадвалини муҳокама қилишди.

Аввалроқ бўлиб ўтган ўзаро мулоқотда Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Ўзбекистонга таклиф қилган, Россия раҳбари бу таклифни мамнуният билан қабул қилганлиги хабар қилинганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан