Қуръон мусобақаси ғолибларига автомобиль ва Ҳажга йўлланма берилади

21.04.2018 | Ўзбекистон | 3601

«Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг республика босқичи Олмазор тумани Талабалар шаҳарчасидаги «Ёшлар иттифоқи» маданият саройида бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Айни пайтда мусобақа қизғин тус олмоқда. Ҳаммага бирдек қулайлик туғдириш мақсадида Қуръон мусобақаси 16 та ҳудудда онлайн тарзда трансляция қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, мусобақанинг Ҳифз йўналиши бўйича 1-ўрин соҳибига Президент совғаси сифатида автомобиль, Тиловат йўналиши ғолибига Ҳаж йўлланмаси берилади, деб ёзмоқда Xabar.uz нашри.