Тошкентлик хакер Ўзбекистондаги банкнинг каттагина маблағларини ўмарди

21.04.2018 | Технологиялар | 5940

20 апрель, жума куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар бошқармасига фуқаро компьютер дастурлари орқали ноқонуний йўл билан пул ўғирлаганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарда айтилишича, 2017 йил январидан ноябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида “Фидо Бизнес” МЧЖ етакчи дастурчи мутахассиси 36 ёшли И.Муҳаметханов компьютер тизимига ғайриқонуний йўл билан банк ҳисобидаги рақамдан 89 минг 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни конверсион карталарга ўтказиш йўли билан яширин равишда ўзлаштирганлиги аниқланган.

Ҳозирда ўзбекистонлик хакер И.Муҳамметханов қўлга олиниб, мазкур иш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Хабарда хакер Ўзбекистондаги қайси банкнинг маблағларини ўмаргани маълум қилинмади.