Жиззахда 18 яшар қизни зўрлаб номусига тегмоқчи бўлган фермер қўлга олинди

23.04.2018 | Жамият | 4314

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида ҳамқишлоғини зўрламоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида 20 март куни соат 16.00 ларда Сарой қишлоғида яшовчи, “Сабрина Равшанова” фермер хўжалиги раиси, 1987 й.т. О.Жўраев шу қишлоқ ҳудудида ҳамқишлоғи, (исми ўзгартирилган) “А”исмли 18 ёшли қизни зўрлаб номусига тегмоқчи бўлган. О.Жўраев қўлга олинган.