Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистон билан товар айирбошлаш ҳажми 500 млн долларга етказилади
23.04.2018 16:56,  
4

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари мулоқотни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

Унда асосий эътибор икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига қаратилди. Маълум қилиниича, жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 55 фоиз ўсган.

Музокараларда икки мамлакат бозорида товар ишлаб чиқарувчилар учун қулай шароитлар яратиш, саноат корхоналари кооперациясини мустаҳкамлаш, ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. 2020 йилга бориб товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион долларгача етказиш учун барча имкониятлар борлиги қайд этилди.

Бу мақсадларга эришиш учун Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия салоҳиятидан максимал даражада фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Турли даражадаги самарали учрашувлар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликка янги суръат бағишлади, уни амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилди. Март ойида Ашхободда ўтказилган Ўзбекистон миллий саноат кўргазмаси муваффақиятли бўлди. Айни кунларда пойтахтимизда Туркманистон миллий кўргазмаси ва ишбилармон доираларнинг бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда.  

Транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, бу орқали ўзаро савдо ҳажмини, мамлакатларимизнинг ушбу йўналишдаги рақобатбардошлигини оширишга келишиб олинди.

Қишлоқ хўжалиги машиналари, автомобиллар ва электр техникаси маҳсулотларини ҳамкорликда ишлаб чиқариш, нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб бериш, чегараолди ҳудудлар ўртасида савдо-сотиқни кенгайтириш, хизматлар кўрсатиш ва бошқа масалалар бўйича ўзаро манфаатли келишувларга эришилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан