Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Икки Корея раҳбарларининг қаерда кўришишлари маълум бўлди
23.04.2018 17:00,  
9

27 апрел куни икки Корея раҳбарлари ўртасида илк учрашув Панмунжом қишлоғида бўлиб ўтади. Бу қишлоқ Жанубий ва Шимолий Кореяни бир-биридан ажратиб турадиган, қаттиқ қўриқланувчи ноҳарбий зонада жойлашган. 1953 йилда Корея урушига якун ясаган сулҳ шу ерда имзоланган эди.

Жанубий ва Шимолий Корея чегарасида жойлашган Панмунжом учрашувлар майдони 1951 йилда, Корея урушини тугатиш учун яратилган эди. Музокаралар ва жанглар уч йил давом этган, сўнг сулҳ имзоланган.

Бугунги кунда Панмунжом Корея ярим оролининг иккига бўлинганини эслатиб туради. Қишлоқ 250 километрга чўзилган ноҳарбий зонада жойлашган. Шимолий ва Жанубий Корея аскарлари бир-бирига яқин турган ягона нуқта ҳам шу.

Хавфсиз ҳудуд деб белгиланган зонадаги кўк кулбаларда ҳеч ким яшамайди. 65 йил аввал тузилган БМТ ҳарбий қўмондонлиги ва Шимолий Корея ҳудудни назорат қилади.

Чегара юзасидан аввалги мулоқотлар ҳам Панмунжомда ўтган. Икки Корея саммити шу ердан туриб режалаштирилмоқда.

Жанубий Корея Президенти Мун Жей Ин ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ўртасидаги учрашув ноҳарбий зонанинг Жанубий Корея тарафида жойлашган Тинчлик Уйи деган иншоотда ўтади. Бу Шимолий Корея раҳбарининг илк бор жанубга ташрифи бўлади.

Икки давлат чегараси қаттиқ қўриқлансада, ўтган йиллар давомида ўртада отишма ва бошқа хавфли вазиятлар кузатилган.

Ўтган йили ноябрьда шимолий кореялик бир аскар жануб томонга қочиб ўтаётганида, чегарада ўз сафдошлари томонидан отилгани камераларга ёзилган.

Чегара ҳудуд доим сайёҳлар билан гавжум. Ўтган йили Жанубий Кореядан 100 минг турист келиб кетган бўлса, шимолдан қарийб 30 минг одам ташриф буюрган.

Ноҳарбий зонанинг шимолий қисмидаги бинолар «пропаганда қишлоғи» деган ном қозонган. Экспертларга кўра, уларда ҳеч ким яшамайди. Шимолда «фаровонлик» ҳукм сураётганини кўрсатишга қаратилган кўзбўямачилик холос.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан