Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МДҲ тарихидаги энг катта намойишлар ортидан Арманистон раҳбари истеъфога чиқишга мажбур бўлди
23.04.2018 17:49,  
7

Арманистон бош вазири Серж Саргсян истеъфога чиқди. Бу ҳақда ҳукумат сайтида маълум қилинган.

«Никол Пашинян ҳақ эди. Мен ноҳақ эдим. Бу менинг жойим эмас. Мен мамлакат раҳбарлигини бўш қолдираман», — дейилган хабарномада. Эндиликда Карен Карапетян вақтинчаликка мамлакат бош вазирлиги лавозимини эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, Ереванда сўнгги икки ҳафтадан бери Серж Саргсяннинг бош вазир этиб тайинланишига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда — Саргсян сўнгги 10 йил давомида мамлакатга президентлик қилган. Саргсяннинг президентлик даврида Арманистон президентлик республикаси эди, бироқ у референдум орқали Конституцияга ўзгартиш киритди ва энди парламентар республикага айланган Арманистонга яна раҳбарлик қила бошлаган эди.

Қайд этилишича, 22 апрель оқшомида кўчаларга юз мингга яқин киши чиқди, бу МДҲ тарихидаги энг йирик митингга айланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан