Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон ТАПИ лойиҳасида иштирок этади
23.04.2018 18:39,  
32

Ўзбекистон Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПИ) газ қувури қурилиши лойиҳасида иштирок этади, деди душанба куни Туркманбоши Гурбангули Бердимуҳаммедов билан учрашуви вақтида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

Бугун, 23 апрел куни Тошкентдаги Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатга расмий ташриф билан келган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовни қабул қилди. Президентлар тор доирада учрашув ўтказгач, икки мамлакат ўртасида ҳужжатларни имзолаш маросими ўтказилди.

Сўнгра Мирзиёев ва Бердимуҳаммедов ОАВ вакилларига мурожаат билан чиқиш қилдилар.

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ОАВ вакилларига мурожаатида, Туркманбошининг Ўзбекистонга қилган ташрифи тарихий аҳамиятга эга бўлганини, иккала томоннинг муҳокама қилмаган масалалари қолмаганлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Хусусан, Мирзиёев журналистларга Ўзбекистон ТАПИ лойиҳасида иштирок этишини маълум қилди.

Ўзбекистон президенти бунинг учун алоҳида комиссия тузилишини ва ушбу комиссия Ашхободга бориб, Ўзбекистон қайси нуқталарда ТАПИ лойиҳасида иштирок этиши мумкинлигини ўрганишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, ТАПИ газ қувур лойиҳаси Турманистон ғарбидаги Галкиниш газ қазиб чиқариш кони билан Ҳиндистон ва Покистон чегарасида жойлашган Фазилка пунктини улаш кўзда тутилган. 2015 йил декабр ойида 214 км узунликда бўлган газ қувурини қуриш ишлари бошланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан