Тожикистон ҳайдовчиларига ойнаси қорайтирилган машина билан Ўзбекистонга ўтишни тақиқлади

24.04.2018 | Ўзбекистон | 3434

Тожикистон ички ишлар вазирилиги қошидаги Давлат автомобиль инспекцияси мамлакатдаги ҳайдовчиларга ойналари қорайтирилган машиналар билан Ўзбекистон ҳудудига ўтишни тақиқлаб қўйди.

Тожикистон Давлат автомобиль инспекцияси ўтган ҳафтада (19 апрель) тарқатган баёнотда “Ўзбекистон қонунчилигида ойналари қорайтирилган машиналар билан мамлакат кўчаларида юриш тақиқланганлиги” айтилган.

Баёнотда, шунингдек, тожикистонлик ҳайдовчилар “қўшни ва дўст давлат кўчаларида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга” чақирилган.

Тожикистон ва Ўзбекистондан визасиз борди-келди бошланиши ортидан минглаб икки давлат ватандошлари бир-бирларига сафар қила бошлади.

Ўзбекистонинг Тожикистондаги элчихонаси маълумотига кўра, 2018 йилнинг март ойида 300 минг киши икки давлат чегарасини кесиб ўтган.