Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев «Евроосиё олдидаги хизматлари учун» мукофотининг илк соҳиби бўлди
24.04.2018 10:11,  
9

Туркия пойтахтида ишбилармон кишиларнинг EcoAvrasya жамоатчилик бирлашмаси томонидан таъсис этилган «Евроосиё олдидаги хизматлари учун» мукофотининг дастлабки лауреатларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

Маросимда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг мафкура бўйича маслаҳатчиси Ёлчин Топчи, фан, саноат ва технологиялар вазири Фарук Озли, Туркия парламенти аъзолари, хорижий давлатлар, Анқарада аккредитациядан ўтказилган дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирга EcoAvrasya раиси Ҳикмет Эрен модераторлик қилди. У ўз нутқида қайд этиб ўтганидек, мазкур бирлашма 2012 йилдан буён «Турк халқлари олдидаги хизматлари учун» танловини ўтказиб келади. Унда мамлакатлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган таниқли сиёсатчилар, иқтисодиёт вакиллари мукофотланиб келинади.

«Евроосиё олдидаги хизматлари учун» танлови эса илк бор таъсис этилди. Мазкур юксак мукофот тақдим этилиши Евроосиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро фойдали муносабатларни равнақ топтиришга сезиларли ҳисса қўшган шахслар ва институтларга кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром намунаси ҳисобланади.

EcoAvrasya бошқаруви кенгаши «Евроосиё олдидаги хизматлари учун» танловининг асосий номинацияси ғолиблиги учун турли номзодларни ўрганиб чиқди ва уни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга беришга қарор қилди. Бу борадаги қарор бир овоздан қабул қилинди. Юксак мукофот давлат раҳбари томонидан мамлакатда амалга оширилаётган ва нафақат республика, балки кенг минтақани ўзгартираётган, иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришнинг асосий омилига айланган чуқур ҳамда жадал ислоҳотлар учун берилди.

Х. Эрен Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистон, Россия, Хитой, Жанубий Корея, Туркия билан ўзаро алоқаларда мисли кўрилмаган ўсишга эришганини алоҳида эътироф этди. Унинг сўзларига кўра, комиссия аъзолари Ўзбекистонда мазкур йўналишда қўйилаётган тарихий қадамларни завқ-шавқ билан кузатиб борди ва биринчи мукофотни ушбу давлат етакчисига топширишга аҳд қилди.

Ушбу ташкилот бошқаруви кенгаши ва унинг барча аъзолари номидан Х.Эрен Ўзбекистоннинг Туркиядаги Фавқулодда ва мухтор элчисини саҳнага чақирди ҳамда мукофотни давлат раҳбарига бутун Евроосиё жамоатчилиги олдидаги тарихий хизматлари белгиси сифатида топширишни сўраган ҳолда тантанали равишда тақдим этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан