Ўзбекистонда йил охирига қадар Россия корхоналари сони мингдан ошади

24.04.2018 | Иқтисод | 2644

Ўзбекистонда фаолият юритаётган Россия корхоналари сони йил охиригача 1000 тадан ошади. Бу ҳақида Россиянинг Ўзбекистонда ўтказилган биринчи саноат кўрмазмаси — “Expo-Russia Uzbekistan 2018” доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов хабар қилди.

"Ўтган йилда Ўзбекистон-Россия ишбилармонлик муносабатлари жиддий ривожланиб борди. Натижада бугун Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида ташкил қилинган 961 та корхона фаолият юритмоқда. Бу камми ёки кўплигини вақт кўрсатади, лекн менимча ҳозир янада кенгроқ имкониятлар очилмоқда.  Ўзбекистон ва Россия келажакда муносабатларни чуқурлаштириш учун улкан салоҳиятга эга. Менимча, йил охиригача Ўзбекистонда Россия корхоналари сони мингдан ошади”, — деди Жасимов.

ССП вакили айтишига қараганда, Ўзбекистон бизнеси ҳам Россияда жуда фаол ҳаракат қилмоқда. Айни дамда Россияда Ўзбекистон капитали иштирокида 569 корхона ташкил қилинган. Бу ҳудуддаги энг катта кўрсатгичлардан бири.  

Эслатиб ўтамиз, Россия билан ҳамкорлик қилаётган МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистон тўртинчи ўринда. 2017 йил ҳисобида маҳсулот алмашуви 3,6 миллиард  долларни ташкил қилди, 2016 йилга нисбатан 33,9 %га ўсди.