Хоразмда Мирзиёев ва Бердимуҳамедовни минглаб одамлар кутиб олди

24.04.2018 | Тиббиёт | 2882

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 апрель куни Хоразм вилоятига келди. Шавкат Мирзиёев Урганч халқаро аэропортида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, Хоразмда ушбу ташрифга катта тайёргарлик кўрилган. Президентларни кутиб олиш учун Урганч халқаро аэропорти ва кўчаларга минглаб одамлар чиққан.

Ташриф дастуридан бир қатор маданий тадбирлар ўрин олган. Давлат раҳбарларининг Урганч туманидаги "Улли ҳовли", Хива шаҳридаги "Ичан қалъа" ва Нуриллабой тарихий мажмуаларни бориб кўриши режалаштирилган.

Шунингдек, президентлар Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон — Туркманистон санъат усталарининг концерт дастурида иштирок этишади.