Ўзбекистон вакили ШҲТ бош котиби бўлиши мумкин

25.04.2018 | Ўзбекистон | 2554

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва ҳудудлараро изланишлар институти директори Владимир Норов Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти Бош котиби бўлиб сайланиши мумкин. Пекинда сешанба куни ШҲТ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари кенгаши бўлиб ўтди.

"ШҲТ ташқи ишлар вазирлари Кенгашида Владимир Имамовчи Норов (Ўзбекистон Республикаси) номзодини 2019 йилнинг 1 январидан 2021 йилнинг 31 декабригача бўлган муддатга, ШҲТ Бош котиби лавозимига тасдиқлаш масаласини қўйлди", — дейилган мажлиснинг якуний хабарида.

Владимир Норов 2017 йилнинг май ойидан буён Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Ундан олдин Норов Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги вакили лавозимида, шунингдек Германия, Швейцария, Польша, Бельгия, Голландия ва Люксембургда Ўзбекистон элчиси лавозимларида ишлаб келган.

Владимир Норов юридик фанлар номзоди ва "Мехнат шуҳрати" ордени лауреати.