Испанияда Дональд Трампнинг аёл қиёфадоши топилди

26.04.2018 | Жаҳон | 3142

Испаниялик Галисия Долорес Лейс АҚШ президенти Дональд Трампга ўхшаб кетиши туфайли ижтимоий тармоқлар қаҳрамонига  айланди.

Нантон қишлоғида яшовчи Долореснинг фотосуратини La Voz de Galicia нашри журналисти Паула Васкес ўзининг Instagram саҳифасида чоп этган.

​Лейснинг Трампга ўхшаб кетишини унинг сурати ижтимоий тармоққа жойланганидан сўнг фойдаланувчилар пайқаб қолишган.

"Менимча, ҳамма гап сочлар рангида бўлса керак", — деган Лейснинг ўзи бу ҳақда.