Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов сунъий комада ушлаб турилгани маълум бўлди
26.04.2018 19:22,  
35

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги бош имом-хатиби, 60 яшар Анвар қори Турсунов Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий марказида 5 апрель куни жарроҳлик амалиëтини бошдан кечирганидан бери сунъий комада қолмоқда.

Анвар қорининг яқинларининг Sof.uz нашрига берган маълумотга кўра бемор жарроҳлик амалиëтидан кейин бир муддат ўзига келиб яқинлари билан гаплашган. Шундан кейин врачлар мия тўқималари шишиши ва нобуд бўлиши олдини олиш учун Анвар қори Турсуновни сунъий комада ушлаб туришга врачлар консилиуми қарор берган. 

Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий маркази ходимининг билдиришича бемор айни вақтда сунъий нафас олдириш тизимига улаб қўйилган. Жарроҳлик амалиëтидан кейин ўтган 20 кун ичида Турсуновнинг аҳволи қониқарли ва барқарор қолмоқда.

Маълумот учун, Анвар қори Турсунов 1958 йил 21 ноябрда Тошкент шаҳри Ҳамза туманида хизматчи оиласида туғилган. 1966-1976-йилларда Ҳамза туманидаги 198-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олган.

1981 йил Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетини, 2001 йил Тошкент ислом институтини тамомлаган.

Анвар қори Турсунов меҳнат фаолиятини 1981-1984-йилларда «Ёшлик» журналида муҳаррир вазифасидан бошлаган. Сўнгра Ўзбекистон фанлар академияси илмий ходими, Абдулла Қаҳҳор уй музейи илмий ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги таржима ва адабий алоқалар маркази Шарқ адабиёти бўйича катта муҳаррир каби лавозимларда фаолият кўрсатган.

У диний соҳадаги фаолиятини 1994-1999-йилларда Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги «Янгиобод» жоме масжиди имом-хатиби сифатида бошлаган. 1999 йилдан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ҳамда «Хўжа Аҳрор Валий» жоме масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаган. 2015 йилдан «Минор» жоме масжиди бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, тaҳририятимиз номидан Анвар қори Турсуновга мустаҳкам соғлик тилаймиз. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан