Ўзбекистонда 2018 йилда тиббиёт соҳасидаги ҳаражатлар 250 фоизга кўпаяди

27.04.2018 | Тиббиёт | 2448

Ўзбекистонда республика ва маҳаллий бюджетлардан аҳолини дори воситалари ва тиббиёт анжомлар билан тўлиқ таъминлаш учун 915,4 миллиард сўм маблағ ажратилади. Бу Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган 2018 йил учун давлат бюджетида кўзда тутилган.

Республика ҳукумати ушбу соҳаг 2017 йилга нисбатан 2,5 баравар кўп маблағ ажратилади.

Масалан, агар 2017 йилда онкологик диспансерида бир нафар бемор даволаниши учун кунига 10 700 сўм маблағ ажратилган бўлса, 2018 йилда бунинг учун 25 700 сўм ажратилади. 

Бундан ташқари, тиббиёт муассасаларини қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 753 миллиард сўм ажратилади.

Шу билан бирга, 2018 йилда шошилинч тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш мақсадида диспечерлик хизматларини ташкил қилиш, замонавий техник анжомлари билан таъминланган транспорт воситалари билан таъминлаш мақсадида 141 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

2018 йил учун бюджетда 200 та туман ва шаҳар тиббиёт муассасаларини юқори технологияли УЗИ-сканерлар билан таъминлаш учун 51 миллиард сўм ажратиш кўзда тутилган.