Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда юз берган навбатдаги автоҳалокат натижасида ўзбеклар яна қурбон бўлди
28.04.2018 12:58,  
3699

Бугун, 28 апрель куни Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги  Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой номли автомагистрал йўлида Mercedes-Benz Sprinter русумли микроавтобуси юк машинаси билан тўқнашиши натижасида ағдарилиб кетган. Бу ҳақда “Kazinform” хабар қилди.

Хабарда айтилишича, микроавтобус салонида 18 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг 2 нафари қозоғистонлик, қолганлари ўзбекистонлик экани таъкидланмоқда.

Ушбу автоҳалокат натижасида уч киши ҳалок бўлгани, уларнинг икки нафари Ўзбекистон фуқаролари экани тасдиқланган.

Воқеа натижасида оғир жароҳат олган яна икки нафар йўловчи Жамбилнинг Кордай райони шифохонасига келтирилган. Маълум қилинишича, икки нафар йўловчининг ҳам аҳволи жуда оғир.

Қолган ўзбек йўловчилари Ўзбекистон чегарасига олиб келинган ва ўзбек шифокорларига топширилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан