Ўзбекистонда Beeline 3,3 миллион долларлик жаримага тортилди

28.04.2018 | Технологиялар | 4914

Ўзбекистоннинг энг йирик уяли алоқа оператори — Beeline 26,9 миллиард сўм ёки 3,3 миллион доллар миқдорида жаримага тортилди.

Компания Алоқа, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялари бўйича давлат инспекцияси шикоятига асосан жаримага тортилди. Тегишли қарор 9 февраль куни Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан қабул қилинган эди. Тошкент иқтисодий суди коллегияси Unitel компаниясининг (Ўзбекистонда Beeline бренди соҳиби) апелляцияни рад этди. Шу тариқа, оператор жаримани тўлайдиган бўлди.

Ўзбекистонда илк бор ҳукуматнинг тегишли қарори асосида 2017 йил охирида Ucell оператори алоқа соҳасидаги стандартлар ҳамда давлат норматив актлари меъёрларини бузгани учун 17 миллиард сўм жаримага тортилган эди. Beeline билан боғлиқ суд тортишуви иккинчи ҳолат бўлди.