Ўзбекистонда жиноий ишлар электрон шаклга ўтказилади

29.04.2018 | Технологиялар | 2272

Ўзбекистонда йил охирига қадар жиноий ишларни электрон форматда кўриб чиқиш бўйича пилот лойиҳа ишга тушади. 

Бугунги кунда республикажа минглаб жиноий ишлар олиб борилмоқда. Бу миллионлаб варақ қоғоз дегани. Ундан ташқари жиноий ишларда, хато бўлиши мумкин, улар тўлиқ ёки қисман йўқолиб қолиши ҳам мумкин. Мана шундай хато ва махинациялар бўлмаслиги учун мутахассислар 2018 йилнинг 1 декабрига қадар Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Миробод туманларида “Электрон жиноий  иш” тизимини синов тариқасида ишга туширишни маслаҳат беришмоқда.

Электрон жиноий иш тизимида жиноий ишлар электрон кўринишда олиб борилади. Тергов-қидирув, прокуратура ва суд органлари орасида ахборот алмашинуви йўлга қўйилади. Ундан ташқари янги тизим жисмоний ва юридик шахсларнинг тергов-қидирув, прокуратура ва суд органлари билан Интернет орқали алоқа ўрнатишни ҳам назарда тутган.

Бошқа янгиликлар қаторида – жиноий иш олиб бориш жараёнида ҳужжатларнинг ягона кўринишини яратиш, турли процессуал жараёнларни соддалаштириш ҳамда ортиқча амалиётларни истисно қилишни назарда тутган.

Дастлабки босқичда ишлар ҳам қоғозда ҳам электрон кўринишда олиб борилади. Пилот лойиҳа 2019 йилнинг 1 октябри қадар олиб борилади ва унинг натижаларига кўра Жиноий-процессуал қонунчилигига керакли ўзгаришлар киритилади.

Мутахассислар фикрига кўра, янги тизим фото, видео ва товуш кўринишидаги гувоҳликларни ишга бириктириш имконини беради ва жиноий ишлар кўриб чиқиш сифатини оширади. Шу билан бирга терговчи, прокурор ва судялар хатолари эҳтимоллигини камайтиради.