Яна бир раҳбар пора олаётганда ушланди

29.04.2018 | Блог | 4959

Қарши туманидаги «Баркамол авлод» болалар маркази директори Ф. Норқобилов ўз хизмат хонасида пора олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ушланди.

Ўзбекистон Олий суди матбуот хизматининг "Sof.uz"га хабар қилишича, у С. Ўткировани марказга инглиз тили тўгараги раҳбари вазифасига ишга қабул қилиш учун 850 минг сўм талаб қилган.

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Нишон туман судининг ҳукмига кўра, у таъмагирлик йўли билан пора олганликда (Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан) айбдор деб топилди, унинг озодлиги чекланди ҳамда қўшимча жазо тариқасида муайян ҳуқуқлардан маҳрум этилди.