Кўплаб давлатларда Telegram ишламаяпти

29.04.2018 | Жаҳон | 2560

Telegram мессенжери Европа ва Россиядан кейин Ўзбекистон ва яна бошқа давлатларда ишламай қолди. Аввалроқ Миср, Кувайт ва Сальвадорда Telegram ишламаётгани маълум қилинганди.

«Telegram серверларидан бирининг ортиқча қизиб кетиши кейинги бир неча соат давомида европалик фойдаланувчиларда мессенжерга уланишда муаммоларни келтириб чиқариши мумкин», — деб ёзди Мессенжер асосочиси Павел Дуров ўз Twitter’ида.

downdetector.com сервиси маълумотларига кўра, 29 апрель ҳолатига кўра, Telegram қўшни Қозоғистонда, Яқин Шарқда (Ливан, Ироқ, Эрон) ва Африкада (Гана, ЖАР), Европанинг кўплаб давлатлари ва АҚШда ишламаяпти.

29 апрелга ўтар кечаси мессенжер асосчиси Павел Дуров твиттерда Telegram’нинг европалик фойдаланувчилари серверлар қизиб кетгани сабабли яқин соатларда мессенжерга уланиш билан муаммоларга дуч келишлари мумкинлигини маълум қилган.