Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги бошпанасиз инсонлар махсус интернатларга жойлаштирилади
30.04.2018 09:32,  
16

Ўзбекистонда маълум турар жойга эга бўлмаган фуқаролар "Саховат" ва Мурувват" интернатларга юборилади. Ўзбекистон Ҳукумати топшириғга биноан, Ички ишлар вазирлги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ушбу йилнинг июнь ойига қадар  Вазирлар маҳкамасига ўз турар жойига  эга бўлмаган фуқароларни интернатларга жойлаштириш бўйича ўз таклифларини киритишлари керак.

Бугунги кунда ушбу тоифадаги фуқаролар Ички ишлар органларининг турар жойи бўлмаган фуқвароларни реабилитация қилиш марказларида жойлаштирилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ "Хавфсиз ҳудуд"тадбири доирасида турар жойига эга бўлмаган фуқароларнинг шахсини аниқлаш ва ҳужжатларини қайта тиклашда ёрдам бермоқда. Шунингдек уларга тиббий хизмат кўрсатилиб, ишга жойлашишга ҳам кўмак берилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ушбу соҳада хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиб чиқди. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида, масалан АҚШ, Евроа ва Исроилда ушбу фаолият давлат ижтимоий хизматлари зиммасига юкланган. Шунингдек, бундай шахсларга турли хайрия, диний уюшмалар ҳамда фуқароларнинг ўзлари ҳам кўмак кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан