Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Туркия президенти турмуш ўртоғи билан биргаликда Ўзбекистонга келди
30.04.2018 09:38,  
13

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан кеча, 29 апрель куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған турмуш ўртоғи Эмина Эрдўған билан биргаликда Ўзбекистонга келди.

Ражаб Тойиб Эрдўған билан биргаликда Ўзбекистонга Туркия Миллий разведка ташкилоти раҳбари Ҳакан Фидан, Бош вазир ўринбосари Ҳакан Човушўғли, Адлия вазири Абдулҳамид Гул, Билим, саноат ва технология вазири Фарук Ўзлу, Меҳнат ва ижтимоий хавфсизлик вазири Жулида Сариэрўғли, Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли, Иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи, Божхона ва савдо вазири Булент Туфенкчи, Маданият ва туризм вазири Нўмон Куртулмуш, Президент Матбуот хизмати раҳбари Ибраҳим Калин Ўзбекистонга келган.

Таъкидлаш жоизки, Эрдўған Ўзбекистонга бир неча кунлик  ташрифи доирасида Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади, Олий Мажлисда чиқиш қилади ва икки мамлакатнинг етакчи банклари ҳамда компаниялари раҳбарларининг бизнес-форумида иштирок этади.

Туркия президентининг Тошкентга парвоз олдидан айтган сўзларига кўра, у 1 май куни кўҳна Бухорога бориб, Буюк Ипак йўли ўтган қадимий шаҳарни зиёрат қилади. 

"Бухорога ташриф катта аҳамиятга эга. Туркия Ўзбекистонда Имом Ал-Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотурудий номидаги ислом тадқиқотлари марказини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу масалани ўзбек ҳамкасбим билан муҳокама қилганмиз ва тегишли келишувга эришганмиз. Ташриф давомида барча масалалар ишлаб чиқилади. Айнан шунинг учун ҳам Ўзбекистонга катта делегация йўл олмоқда", - деди президент.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонга ташриф икки мамлакат муносабатларига янгича нафас бағишлайди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан