Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ҳокимлиги ​аҳолига мурожаат билан чиқди
30.04.2018 18:26,  
6

Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳарнинг турли нуқталарида олиб борилаётган қурилиш ишлари сабаб марказий кўчалар ва йўл ўтказгичларда юзага келаётган тирбандликлар ва бошқа ноқулайликлар юзасидан мурожаат эълон қилди. Унда шундай дейилади:

“Маълумки, Давлатимиз раҳбари 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўзбек халқининг юксак инсоний фазилатларининг ёрқин намунаси бўлган Шоаҳмад Шомаҳмудовлар оиласи қаҳрамонлигининг аҳамияти ва қадрини инобатга олиб, халқимизнинг эзгу фазилат ва қадриятларини абадийлаштириш мақсадида “Халқлар дўстлиги” номи ва ёдгорлик ансамблини Пойтахт марказига қайтариш юзасидан кўрсатма берди.
 
Айни дамда шаҳримизнинг муҳташам санъат саройи олдидаги майдон ва унинг атрофидаги ҳудудда улкан қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг натижасида марказий кўчалар ва йўл ўтказгичларда вақтинчалик тирбандликлар юзага келиб, шаҳар аҳолиси ноқулайликларга дуч келмоқда.

Шу муносабат билан пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан амалга оширилаётган шу ва бошқа қурилиш ишлари давомида юзага келаётган ноқулайликларни тўғри тушунишларини сўраймиз.

Амалга оширилаётган бу каби бунёдкорлик ишлари келгусида шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларининг қулайлиги, пойтахт кўчаларининг гўзаллиги ҳамда порлоқ келажагимиз учун хизмат қилиши шубҳасиз”.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан