Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дональд Трамп: АҚШ энди дунё полициячиси бўлмайди
1.05.2018 12:38,  
1

АҚШ энди дунё полициячиси бўлмайди ва бунга улкан маблағларни сарфламайди, деб таъкидлади президент Дональд Трамп.

"Биз дунё полициячиси бўлишни борган сари кам хоҳламоқдамиз. Биз ўн йилликлар давомида улкан маблағларни дунёда тартибни сақлаб туриш учун сарфладик. Биз ўзимизда тартиб ўрнатишни хоҳлаймиз, биз ўз мамлакатимизни тиклашни режалаштирмоқдамиз", — деди Трамп Нигерия президенти Муҳаммад Бухорий билан биргаликда ўтказган матбуот-анжуманида.

Илгарироқ Трамп ҳажми 1,3 триллион долларлик бюджетга имзо чеккан эди. Бюджет Мудофаа ҳаражатларини 80 миллиардга кўпайтиришни назарда тутади. Мудофаага ажратиладиган маблағлар жами 700 миллиард долларни ташкил этади.

Бюджетга шунингдек, Россия таъсирига қарши кураш учун 250 миллион доллар миқдорида маблағлар киритилган. Шунингдек, Украинага ҳарбий ёрдам сифатида 200 миллион доллар назарда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан