Абдулазиз Комилов Душанбега ташриф буюради

01.05.2018 | Ўзбекистон | 2233

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов терроризмга қарши кураш масалалари бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тожикистонга боради. Бу ҳақда  Тожикистон телеграф агентлиги хабар қилди.

"Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 3-4 май кунлари Душанбега ташриф буюради. У "Терроризм ва зўравон экстремизмга қарши кураш тўғрисида"ги юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этади", — дейилган хабарда.

Душанба конференциясида 400 нафардан ортиқ меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда: дунёнинг 50 та давлатлардан соҳавий вазирлик ва идора ходимлари, шунингдек 30 та халқаро ташкилотлар ва институтлар.

Конференция қатнашчилари олдида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон чиқиш қилиши кутилмоқда.