Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Исроил бош вазири Эроннинг махфий «ядро архиви»ни намойиш қилди
1.05.2018 12:41,  
8

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Эронни ўз ядро дастури борасида ёлғончиликда айблади, деб ёзади «Газета.ru».

«Эрон етакчилари кўп марта ядро қуроли борлигини рад этган. Бугун мен Эрон ёлғон гапирганлигини айтиш учун шу ердаман», — деди Нетаньяху.

Теҳрон маълумотларни дунё ҳамжамиятидан яширган ҳолда ядро қуроли устида ишлашни давом эттирмоқда, деди бош вазир. Бунинг исботи сифатида у Эрон махфий «ядро архиви» — Исроил разведкаси томонидан қўлга киритилган ҳужжатларнинг бир қисмини намойиш қилди.

Унинг сўзларига кўра, 2015 йилда ядро битими тузилгач, Эрон томони ўз махфий ҳужжатларини бекитиш чораларини кучайтирган, 2017 йилда эса ядро қуроли ҳақидаги маълумотлардан иборат файллар Теҳрондаги махфий жойга келтирилган. Нетаньяху таъкидлашича, Эрон келажакда фойдаланиш учун ядро қуроли соҳасидаги билимларни сақламоқда ва кенгайтирмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан