Президентлар Бухоро Аркини томоша қилдилар

01.05.2018 | Ўзбекистон | 2637

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Арк қўрғонига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Бухоро шаҳридаги ушбу қадимий қалъа халқимизнинг бой тарихи, маданияти, этнографияси, хорижий давлатлар билан ижтимоий-иқтисодий алоқаларидан гувоҳлик беради.

Икки давлат раҳбарлари Арк-вилоят ўлкашунослик музейи билан танишди, бу ердаги ноёб осори-атиқаларни кўздан кечирди.