Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уруш фахрийларига, собиқ асирларга ва қамалда бўлганларга бепул озиқ-овқат ва кийим берилади
1.05.2018 15:54,  
18

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, фашистлар концлагерларининг собиқ балоғатга етмаган асирлари ва Ленинград қамалини бошдан кечирган Ўзбекистон фуқароларига бундан буён ой сайин озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳар мавсумда кийим-кечаклар бепул берилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ўтган ҳафтанинг охирида қарор қабул қилди.

Қарорга асосан, ҳар ойнинг 15-кунида ҳар бир одамга 3 кило ун, 1 кило гурунч, 500 грамм гречка, 500 грамм макарон, 1 кило суяксиз мол гўшти, 1 кило парранда гўшти, 200 грам сарёғ, 15та тухум, 1 кило шакар, 1 литр кунгабоқар мойи, 200 грамм чой, 100 грам совун, 200 грам кир совун, 150 грамм кир ювиш порошоги ва 8та памперсдан иборат пакет бепул берилади.

Бундан ташқари ҳар йили куз мавсумида эркакларга костюм, қишки ва ёзги оёқ кийим, иссиқ ич кийим, свитер, кўйлак, ич кийим (2 дона), пайпоқ (4 дона), аёлларга эса иссиқ кўйлак, иссиқ ич кийим, қишқи ва ёзги пойабзал, ёзги кўйлак, свитер, ич кийим (2 дона) ва чулки (4 дона) бепул берилади.

Қарорда икки йилда бир марта эркакларга куртка ва бош кийим, аёлларга пальто, ёзги ва қишки рўмол берилиши ҳам назарда тутилган.

16 апрель куни президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари бўлган Ўзбекистон фуқароларига жорий йилда 5 миллион сўмдан бир марталик мукофот пули бериш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Мазкур қарор 9 май- Хотира ва Қадрлаш кунини нишонлаш ва фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан қабул қилинди.

Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистонда яшаган 6,5 миллион аҳолининг 1,5 миллиони фронтга кетган, улардан 420 минги қайтиб келмаган, 640 минги яраланган.

Уруш йилларида хавфли ҳудудлардан эвакуация қилинган 1,5 миллион одам, жумладан, 300 минг етим қолган болани Ўзбекистон очлик ва ўлимдан сақлаб қолган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан