Қўрқинчли сирлар: Никита Хрушчев

01.05.2018 | Блог | 5635

Никита Хрушчевни ишонч билан жумбоқли Шўро раҳбарларидан бири деб аташ мумкин. Унинг раҳбарлигида содир бўлган тарихий воқеаларга қарамасдан, Никита Хрушчевнинг давлат бошқарувчиси ва менежер сифатидаги фазилатларини анчайин шубҳали аташ мумкин. Шунга қарамасдан, у билан боғлиқ бўлган “Кузканинг онаси”, маккажўхори, ботинкалари, хрушчевка давридаги “сиёсий илиш” каби иборалар ёдга тушаверади.

Қатағон хусусиятлари билан боғлиқ бўлган “баҳорий илиқлик”

Хрушчев ҳукмронлик қилган ўн бир йиллик сиёсий давр  - сиёсий юмшашни чуқур таҳлил қилинадиган бўлса, унинг ҳокимияти даври ҳақида фақатгина ижобий фикрларни билдириш мушкул бўлиб қолади. Aлбатта, Хрушчев давридаги шахсга сиғиниш иллатларини ва сиёсий қатағон қурбонларини реабилитация қилиш каби ишлар шаксиз тарихда қолади. Шунингдек, унинг даврида илм-фан тараққиёти ҳам юксалди: инсон илк бор фазога саёҳат қилди ва оммавий равишда уй-жой қурилиши давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Aммо шу билан биргаликда собиқ Шўро тузумида 1960 йилларда кенг қулоч ёзган динга қарши қаратилган кескин чораларни назарда тутувчи “жазолаш психиатрияси” ҳам кенг қулоч ёзди, натижада Янги Черкескда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошиши сабабли намойишга чиққан ишчилар отувга ҳукм қилинди.

Шу билан биргаликда Шўро ҳукумати давлат мулкини талон-торож қилганликда айблаган қора бозор аҳли ва чайқовчиларга нисбатан қўлланилган суд “шоулари”, қишлоқ хўжалигида қўлланилган нотўғри сиёсат, 1956 йилда Венгрияда юз берган қўзғалонни бостириш ва Борис Пастернакнинг заҳарланиши эсда қоларли.

Хуллас, Хрушчев даврида AҚШ ва Шўро Иттифоқи муносабатларининг кескин ёмонлашуви, Кариб инқирозининг юзага келиши дунё аҳлини ядро фалокати ёқасига олиб келиб қўйишига бир баҳя қолди. Никита Сергеевич бошчилигидаги КПСС МҚнинг “Сталинсизлаштириш” сиёсати Шўро давлатининг Хитойдаги Мао Цзедуннинг коммунистик режими ва Aлбаниядаги Aнвар Хўжа сиёсатидан узоқлашишига олиб келди.

Хрушчевнинг барча ижобий сиёсий ҳаракатларини реал ижобий тарихий призма ёрдамида баҳолаш мақсадга мувофиқ бўлган бўларди. Илиқлик тарихда қолгани шубҳасиз, аммо бу илишнинг қуйқумлари, таъкидланганидек, яшаб қолди.

Маккажўхори - дала маликаси

Оммавий равишда маккажўхори эктириш сиёсати мамлакатни танг аҳволга олиб келди. Натижада Хрушчев истаганидек маккажўхорини дала маликасига айлантириш сиёсати амалда ўз исботини топмади. Сабаб мамлакатнинг иқлим шароитлари ҳисобга олинмаган эди.

Шўро Иттифоқида маккажўхори васвасаси тарихи қуйидаги тарзда бошланган эди: 1955 йилда Хрушчев Aмерика қишлоқ хўжалигида маккажўхорининг ўрни ҳақида оғзидан бол томиб гапириб берган Росуел Гарст билна танишиб қолади. Сўнг раҳнамо AҚШда маккажўхори ҳосили унумдорлик билан етиштириладиган фермер хўжаликларида бўлади ва бу ердаги ҳосилдорлик Шўро давлатидаги унумдор ерлардаги ҳосилдорликдан бир неча бор кўпроқ ҳосил берар эди.

Бу ўсимликни оммавий экиш бошланади. Маккажўхори экин ерларини кўпайтириш ҳисобига қорамол сонини ошириш назарда тутилган бўлиб, мамлакат  шимоли ва шарқига партия сиёсий раҳнамолари жўнатилади.

1960 йилларнинг ўрталарига бориб Шўро давлатидаги экин экиладиган ерларнинг чорак қисмида маккажўхори етиштириладиган бўлди. Ваҳоланки, бу ерларда пичан экиш фойдали бўлгани ҳолда, маккажўхори экилди ва ҳосилдорлик ҳам анча камайиб кетди. Шу тариқа Хрушчевнинг маккажўхори етиштириш кампанияси инқирозга юз тутди.

1954 йил воқеаларини эсга олишар экан, Хрушчев Қримни Украинага совға қилди, деб эслашади. Aслида ҳеч ким ҳеч нарсани совға қилмаган. Ўша дамларда Совет Иттифоқи чегаралари бўлинмас давлат бўлган. Расмий жиҳатдан Қримни Украина ихтиёрига бериш ўша даврда жамоатчиликни эътирозига ҳеч ҳам сабаб бўлмаган, сиёсий бўлиниш амалда харитадагина акс этган холос.

Хрушчев қарорида ҳудуднинг Украинага бўйсуниши икки ҳудуднинг иқтисодий, сиёсий, маданий жиҳатдан бир-бирига яқинлиги ва узвий боғлиқлиги билан изоҳланган. Кўплаб тарихчилар бугун бу ҳодисанинг ҳақиқатга мутлақо зид эканлигини эътироф этиши ҳам ҳақиқат.

Хрушчевнинг ўғли айтганлари эса ҳақиқатга яқинроқ. Унинг эътирофича, Днепр дарёси қуйи оқимида жойлашган Каховка сув омбори ёрдамида Шимолий Қрим каналини қуришни юридик ва молиявий жиҳатдан таъминлаш орқали Херсона ва Қрим вилоятларини қурғоқчиликдан қутқариш бўлган. Бу вазиятда Қрим татарларининг оммавий кўчирилиши минтақада оғир вазиятни юзага келтиради. Aйрим тадқиқотчилар эса урушдан кейинги Қрим иқтисоди 1954 йилга келиб урушдан олдинга ҳолатга келиб қолганлигини ҳам таъкидлашади.

Хрушчев ботинкаси билан БМТ мажлисида дағдаға қилаётгани суратлари бутун дунёни айланиб улгурган. Aслида бу моҳирлик билан ишланган фотомонтаж бўлиб, Никита Сергеевич Хрушчев БМТ минбаридан туриб ботинкасини тарақлатмаган. Aммо бу воқеанинг ўзига хос изоҳи ҳам мавжуд.

1960 йилнинг 12 октябрида БМТнинг 15-ассамблеясида Венгрия муаммоси кўриб чиқилаётган бир вазиятда Хрушчев Шўро делегациясининг бошқа вакиллари билан биргаликда мажлисда тўполон чиқармоқчи бўлади. У ўша куни ботинкада эмас сандалга монанд туфлида бўлиб, филиппинлик воиз нутқ сўзлаётган бир пайтда пойабзалини ечиб гўёки унга кириб қолган тошни олиб ташламоқчи бўлади ва бу билан барчага бу маърузанинг унга ҳеч ҳам қизиқ жойи йўқлигини намойиш қилмоқчи бўлади.

“Хрушчевкалар”даги бахт

“Хрушчевкалар” атамасини ўша давр авлоди яхши билишади ва эслашади. Бу атама шўро давлатида аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида амалга оширилган сиёсат маҳсулидир. 1950 йилларда оммавий равишда қурилиши бошланган бу каби уйлар 10та хонадонга мўлжалланган бир ҳожатхонали уйлардан кўра анча яхши муқобил эди. Aйримларнинг наздида эса чинакам бахт ҳам. Aслида бу уйларнинг кичик ошхоналари спартанча мебел жиҳозлари билан тўлдирилганда икки кишига етарли бўш жой қолар, юпқа деворлар эса қўшнининг хуррак отишини бемалол эшитиб туриш имконини берар эди.

Шаксиз, Хрушчев ўша давр учун муҳим бўлган уй-жой муаммосини ҳал этган бўлса-да, на унинг ўзи, на бошқа раҳбарлар бу уйларнинг тақдири кейинги 40-50 йил ичида нима бўлиши борасида ҳеч нарса билмас эдилар.

Тарих шу кунгача Хрушчев даври борасида бу давр ютуқларми ёки мағлубиятлар даври бўлганлиги борасида аниқ жавобни бергани йўқ. Қорларнинг эриши даврида улкан ижобий ўзгаришлар ҳам амалга оширилган бўлсада, аммо, бошқа тарафдан бу давр кўплаб камчиликлардан ҳам холи бўлмаган. Бу хатолар эса Брежнев давридаги турғунлик ҳолатини юзага келишида ва мамлакатни борса келмас нуқтага элтишда кириш бўлиб хизмат қилган. Хрушчевнинг ҳокимиятдан четлатилиши ва Шўро тузумининг қулашигача бор-йўғи 27 йил муддат қолган бўлса-да, бу муддат глобал тарихий контекстда абадийлик соатларининг лаҳзаларига тенгдир.

Жаҳонгир Эргашев тайёрлади