Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбeкистон ва Туркия меҳнат мигрантларини ҳимоя қилиш тўғрисида битим имзолади
2.05.2018 12:30,  
21

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида "Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" Битим имзоланди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Битим Ўзбекистоннинг Туркиядаги ҳамда Туркиянинг Ўзбекистондаги фуқаролари фуқаролари бўлган меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларни тартибга солади.

"Ушбу Битимга мувофиқ меҳнат мигрантларини қабул қилувчи давлатнинг ҳудудида иш берувчилар билан тузилган шартномалар асосида қабул қилувчи давлат қонунларига мувофиқ ишлаши мумкин", — дейилади хабарда.

Шунингдек, томонлар ўз мамлакатларидаги миграция оқимларини тартибга солишда ёрдам беришади ва ўз мамлакатларида ноқонуний меҳнат миграциясини тўхтатиш учун ҳамкорлик қилишади.

Битимнинг бажарилишига Ўзбекистон томондан Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Ички ишлар вазирликлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Туркия томондан Меҳнат ва ижтимоий таъминот ва Ички ишлар вазирликлари масъул бўлди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойидан Ўзбекистон Туркияга меҳнат мигрантларини ташкилий жўнатишни йўлга қўйди. Бу Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Туркиянинг Tayga group компанияси ўртасидаги шартномага асосан амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан