Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи бошланди
2.05.2018 15:49,  
19

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Наманган вилоятига ташриф буюрди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Давлат раҳбари 2017 йил июлда вилоятга ташрифи чоғида вилоятдаги туман ва шаҳарларда бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, янги корхоналар ташкил этиш, иш ўринлари яратиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш юзасидан вазифаларни белгилаб берган эди. Мазкур топшириқлар изчил амалга оширилиши натижасида саноат ва тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми ошди. Замонавий уй-жойлар, инфратузилма объектлари бунёд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу ишларнинг сифати, ислоҳотларнинг бориши билан танишади, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни белгилаб беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан