Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия ҳарбий харажатларини кескин қисқартиришга мажбур бўлди
2.05.2018 20:25,  
6

Стокҳольм Халқаро тинчлик институти эълон қилган йиллик ҳисоботга кўра, ғарб давлатлари санкциялари ҳамда узоққа чўзилган иқтисодий таназзул туфайли Россия ўтган йилда ҳарбий харажатларини 20 фоизга қисқартиришга мажбур бўлган. Сўнгги йигирма йил ичида мамлакат ҳарбий харажатлари фақат ўсиб келаётган эди.

Россия дунё миқёсида ҳарбий қудратини кўз-кўз қилаётган бўлса-да, мамлакат ҳарбий харажатларини қисқартиришга мажбур бўлмоқда. Бу эса Кремлнинг келажакдаги ҳарбий амалиётлари тақдирига таҳдид солади.

Стокҳольм Халқаро тинчлик институти 1 май куни эълон қилган ҳисоботга кўра, 2017 йилда Россия ҳарбий ҳаражатлари қисқарган, аммо жаҳон бўйлаб бу кўрсаткич Совуқ уруш йилларидан бери энг юқори даражага кўтарилган. Хусусан, 2017 йилда АҚШ, Хитой, Саудия Арабистони ўз ҳарбий харажатларини оширган. Натижада Россия армиясига энг кўп пул сарфлайдиган давлатлар сафида тўртинчи ўринга тушиб қолган.

Россия ўз харбий ҳаражатларини сўнгги марта 1998 йилда, мамлакат кескин иқтисодий таназзулга дучор бўлганида қисқартирган эди. Стокҳольм Халқаро тинчлик институти ҳисоботида Кремль ҳарбий харажаталарни озайтиришига икки йилдан бери тугамаётган иқтисодий таназзул ҳамда Россиянинг Украинадаги агрессиясига жавобан ғарб давлатлари жорий қилган санкциялар сабаб бўлгани айтилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан