Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар товуқ тухумининг янги аниқланган фойдаси ҳақида маълумот бердилар
3.05.2018 01:55,  
42

Буюк британиялик олимлар товуқ тухумининг зарари ҳақидаги миш-мишларга чек қўйишди. Маълум бўлишича, тухумларни истеъмол қилиш танада зарарли холестерин моддаси ишлаб чиқарилиши ёки ортиқча вазн тўпланишига сабаб бўлмайди. Аксинча, жисмини бир меъёрга келтирмоқчи бўлганлар, тухумларни тановул қилишни тўхтатмасликлари керак. 

Ливерпуль университети ходимлари 450 киши иштирокида тажриба ўтказиб, шундай хулосага келишди. Ўртача ёши 44ни ташкил этган кўнгиллилар 3 ой мобайнида паст калорияли парҳез тутишди, аммо кўнгиллилар гуруҳларидан бирига кунига иккитадан товуқ тухуми истеъмол қилишга рухсат беришди.

Олимлар тадқиқот ўтказиш муддати якунига етганида «мижозлари»ни кўрикдан ўтказишди. Аниқланишича, иккала гуруҳ вакиллари ҳам бир хил вазн ташлашга, яъни 3,5-4,5 кг озишга муваффақ бўлган. Асосийси, уларнинг ҳар бирининг қон таркибида холестерин даражаси камайган. 

«Ушбу маълумотлар асосида айтиш мумкинки, унча кўп бўлмаган миқдорда товуқ тухуми истеъмол қилиш вазн тўплашга олиб келмайди, аксинча таркибида протеин бўлгани сабабли тезроқ спортча қоматни шакллантиришга ёрдам беради», – деган илмий иш муаллифи доктор Николас Ҳарман.

Бундан ташқари, олимнинг қайд этишича, на товуқ тухуми, на бедана тухуми ёмон холестериннинг қонга аралашувини купайтиради. «Асосийси, уларни сариёғда қовурмаслик. Иложи бўлса, буғқозонда пиширган мақсадга мувофиқ», - дея тавсия қилади эксперт.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан