КХДР биринчи марта ўз ядровий салоҳиятини халқаро кузатувчиларга кўрсатади

03.05.2018 | Жаҳон | 2542

Шимолий Корея илк маротаба ўзининг ядровий қуроллари сақланадиган ҳудудга халқаро кузатувчиларни киритади, у шунингдек ўзининг минтақалараро ракеталарини йўқ қилишга тайёр, деб хабар қилди "Асахи" нашри ўз манбасига таянган ҳолда. 

Мамлакатни ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш шартлари ва усуллари айни вақтда КХДР ва АҚШ ўртасида олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик муносабати билан муҳокама қилинмоқда.

Нашр хабарига кўра, уч кишидан — ЦРУ ходимлари ва ядрочи-мутахассислардан — иборат гуруҳ апрель ойи охирида КХДРга ташриф буюрган ва у ерда бир ҳафтача бўлиб турган.

Бу ташрифнинг натижаси ўлароқ Шимолий Корея минтақалараро баллистик ракеталарини йўқ қилишга ҳамда халқаро кузатувчиларни ўзининг ядровий қуроллари сақланадиган ҳудудга киритишга розилик берган.

Шу билан бирга, ядровий қуролни йўқ қилиш муддатлари ва Шимолий Корея "бунинг эвазига" нимага эга бўлиши масалалари, нашрнинг ёзишича, айни вақтда муҳокама жараёнида.

Эслатиб ўтамиз, 27 апрел куни КХДР ва Жанубий Корея етакчилари ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Ким Чен Ин ва Мун Чже Ин Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш ҳақида қўшма баёнот қилган эълон қилган эдилар.