Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Беш йил ичида Россия фуқаролигини олган ўзбекистонликлар сони 2 бараварга кўпайди
3.05.2018 14:30,  
40

2017 йилда Ўзбекистон Россия фуқаролиги олган давлатлар бешталигига кирди, деб хабар қилди Russia Today ИИВ маълумотларига асосланган ҳолда.

2012-2017 йилларда Россия фуқаролиги олган хорижий фуқаролар сони деярли 3 бараварга (95,7 мингдан 257,8 минггача) кўпайди.

2017 йилда 85,1 минг нафар Украина фуқароларига Россия паспорти берилди. 2012 йил билан солиштирилса 8 баравар кўпайганлигини кўриш мумкин.

Иккинчи ўринни Қозоғистон фуқаролари (40,7 минг) эгаллашди. Сўнгги беш йил ичида бу кўрсаткич 3 бараварга кўпайди (2012 йилда атиги 14,6 минг фуқарога Россия паспорти берилди).

2017 йилда 29,0 минг нафар Тожикистон фуқаролари Россия фуқаролиги олишди (2012 йилда 9,8 минг нафар фуқаро олган).

Бешинчи ўринни Армения (2017 йилда 25,1 минг киши, 2012 йилда 13,1 минг киши) ва Ўзбекистон (2017 йилда 23,3 минг киши, 2012 йилда — 13,4 минг киши) эгаллашган.

Хорижий фуқаролар Россия фуқаролигини олиш бўйича умумий ва соддалаштирилган тартиб асосида амалга оширилади.

Умумий тартиб асосида биринчи навбатда 3 йил муддатга вақтинча яшаш рухсатномасини олиш зарур бўлади. Кейинчалик беш йиллик муддатга "яшаш учун рухсатнома" (вид на жительство) рухсат сўраш мумкин бўлади. Шундан сўнг, хорижий фуқаро Россия паспортни олиш учун ҳужжатларни топшириш ҳуқуқига эга бўлади.

2017 йилда Россияда вақтинча яшаш квотаси — 110,8 минг бўлган (2012 йилда бу кўрсаткич нисбатан кам — 105,8 минг бўлган).

Соддалаштирилган тартиб асосида фуқароликни олиш муддатини бир йилга ва ундан камига қисқартириш мумкин. Масалан, бу имкониятдан Россия фуқаролари билан турмуш қурган хорижий фуқаролар фойдаланиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан