Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон президенти мамлакатдаги фитначиларни жазолашини айтди
3.05.2018 16:44,  
2728

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатнинг шимолий ва жанубий қисми ўртасидаги қарама-қаршилик масаласини сунъий равишда авж олдираётганларга нисбатан чора кўриши ҳақида баёнот қилди.

Иссиқ-Кўл вилояти Тонс тумани аҳолиси билан учрашув чоғида, Қриғизистон президенти сўнгги вақтларда гўёки у мамлакатда ҳукуматни "кланлаштиришга" ҳаракат қилаётгани тўғрисида фикрларни  жамоатчилик орасида тарқатишга ҳаракат кучайгани ҳақида айтиб ўтган.

"Шундай одамлар борки, улар бўлар-бўлмасга шимол ва жануб мавзусини кўтарадилар. Улар шу тариқа халқ бирдамлигига путур етказадилар. Биз ким фитна билан шуғулланаётганини кўриб турибмиз ва чоралар кўрамиз", — деб таъкидлаган Жээнбеков.

Қирғизистон раҳбари ҳеч қачон фуқароларни миллати, ижтимоий мавқеи ёки диний "келиб чиқиши"га қараб ажратмаганлигини ҳам қўшимча қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан