Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Прокуратура Тошкентдаги мусобақада кикбоксчининг ҳалок бўлиши бўйича иш очди
4.05.2018 12:29,  
4

Тошкент шаҳар прокуратураси 18 ёшли кикбоксчининг мусобақадан сўнг вафот этиши ҳолати бўйича жиноят иши очди.

"UzNews.uz"нинг ишончли манбаси хабарига кўра, 14 апрел куни мусобақалар жараёнида олган тан жароҳати сабаб шифохонага олиб борилган 18 ёшли спортчи 21 апрел куни вафот этган.

Ўтказилган текширув натижаларига кўра, мусобақага махсус тайёргарликдан ўтмаган, тегишли малака тоифасини олмаган шахс бош ҳакамлик қилган, мураббийлик фаолияти билан шуғулланишига тегишли рухсатномаси бўлмаган шахс эса мураббий сифатида иштирок этишга жалб қилинган.

Бундан ташқари, спортчининг чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишини таъминламасдан, тиббий суғурта полисисиз, ота-онасининг розилигисиз ҳамда иштирокисиз мусобақада катнашишига йўл қўйилгани аниқланган.

Шунингдек, манба ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг Ассоциацияси Тошкент шаҳар бўлими мансабдор шахсларига нисбатан тергов ишлари олиб борилаётгани ҳақида ҳам хабар қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан